06.12.2022 00:59
3063
Теглар
Жиру Франция миллий жамоасидаги рекорди ҳақида: «Мбаппе мендан ўзиб кетиши аниқ. У рекордимни янгилайди»

Франция миллий жамоаси форварди Оливье Жирунинг фикрича, Килиан Мбаппе унинг рекордини янгилаши тайин.

ЖЧ-2022 нимчоракфинали доирасида Жиру Польша дарвозасига гол киритиб, Франция миллий жамоаси сафидаги голлари сонини 52тага етказиб, бу борада рекордчига айланган эди. Бунга қадар рекорд Тьерри Анрига тегишли (51та гол) эди.

«Бу рекорд билан ҳар қанча фахрлансам арзийди. Аммо Мбаппе мендан ўзиб кетиши аниқ. Рекордимни айнан у янгилайди. 

Мбаппе ажойиб ўйинлар намойиш этишда давом этмоқда. У турнирда бежизга 5та гол билан тўпурарлик қилмаяпти. У нималарга қодирлигини барча яхши билади», - дейди Жиру.

Маълумот учун, Мбаппе Франция миллий жамоаси сафида 63 ўйинда 33та голга муаллифлик қилган. Жиру эса 117 ўйинда 52та гол киритган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар