06.12.2022 02:00
3636
Теглар
ЖЧ-2022. Бразилия Жанубий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, чоракфиналга йўл олди

Қатарда ўтаётган жаҳон чемпионатида чоракфиналнинг яна бир жуфтлиги маълум бўлди. 

Бразилия Жанубий Корея устидан йирик ҳисобда ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди. Винисиус, Неймар, Ришарлисон ва Пакетанинг голларига Пайк Син Ҳо бир бор жавоб берди. 

Бразилия 1/4 финалда 9 декабр куни Хорватия билан тўқнаш келади. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача чоракфиналнинг икки жуфтлиги аниқланганди: Нидерландия-Аргентина ва Франция-Англия. Сўнгги жуфтлик 6 декабр кунги Испания-Марокаш ҳамда Португалия-Швейцария ўйинларидан сўнг маълум бўлади.

ЖЧ-2022. 1/8 финал
Бразилия — Жанубий Корея 4:1

5 декабр, «974»
Голлар: Винисиус (7), Неймар (13, пенальти), Ришарлисон (29), Пакета (36) — Пайк Син Ҳо (76).
Бразилия – Алиссон (Уэвертон, 80), Милитао (Алвес, 63), Силва, Маркиньос, Данило (Бремер, 72), Каземиро, Пакета, Неймар (Родриго, 81), Ришарлисон, Рафинья, Винисиус (Мартинелли, 72).
Жанубий Корея – Ким Син Гю, Ким Мун Ҳван, Ким Ён Гвон, Ким Мин Жэ, Ким Жин Су (Ҳон Чҳоль, 46), Ли Чжэ Сон (Ли Кан Ин, 74), Чон Ву Ён (Сон Жун Ҳо, 46), Ҳван Ин Бом (Пайк Син Ҳо, 65), Сон Ҳён Мин, Чо Гю Сон (Ҳван Ий Чо, 80), Ҳван Ҳи Чҳан.
Огоҳлантириш: Чон Ву Ён (44).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар