Неймар: «Жароҳат олгач, тун бўйи йиғладим, аммо ҳаммаси ортда қолди. Бразилия чемпионликни орзу қилмоқда»
Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Неймар ЖЧ-2022 1/8 финалидан ўрин олган Жанубий Кореяга (4:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билар ўртоқлашди.
«Жароҳатдан жуда қўрқдим, чунки ҳаммаси зўр кетаётганди, мавсумни жуда яхши ўтказаётгандим. Бундай жарохат олиш жуда ёқимсиз эди. Тун бўйи йиғладим, бу ҳақда оилам билади. Лекин ҳаммаси ортда қолди.
Олдинги чемпионатларга қараганда узоқроққа бориш вақти келди. Кубокни орзу қиламиз, лекин босқичма-босқич ўтишимиз керак.
Бу тўртинчи ўйинимиз эди, яна учтаси қолди. Яхши тайёргарлик кўрдик. Бор эътиборимизни чемпионликка қаратганмиз», – дея «ПСЖ» футболчисининг сўзларини келтиради Globo Esporte.
Бразилия 1/4 финалда Хорватия билан ўйнайди. Беллашув 9 декабр куни бўлиб ўтади.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар