06.12.2022 08:39
4061
Теглар
Далич: «Япония Хорватияни етарлича баҳоламади ва бу уларнинг хатоси эди»

Хорватия миллий жамоаси бош мураббийи Златко Далич ЖЧ-2022 1/8 финалидан ўрин олган Японияга (1:1, пен — 3:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Йигитларни табриклайман — тарихий натижа. Яхши ўйнадик ва қаттиқ курашдик.

Дунёнинг кучли 8 жамоаси орасига кириш — ажойиб натижа. Биринчи ярим соат давомида вазиятни назорат қилдик, кейин ўзимизга муаммо яратдик.

Японлар бизни паст баҳолашди ва бу уларнинг хатоси эди. Улар бизга қарши осон бўлади, деб ўйлашди. Хорватларни ҳеч қачон камситманг.

Танаффус олдидан тўп ўтказиб юбордик, бунақаси узоқ вақтдан бери содир бўлмаганди. Аммо футболчилар Германия ва Испанияни мағлуб этган жамоага қарши ажойиб ўйин ўтказишди ва ҳисобни тенглаштиришди», — дея хорватиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Index.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар