06.12.2022 08:37
3819
Теглар
Бразилия ЖЧ-2022да қайдномасидаги барча 26 футболчини майдонга туширган биринчи жамоага айланди

Бразилия миллий жамоаси ЖЧ-2022да биринчи бўлиб, ўз таркибидан тўлиқ фойдаланди.

Бош мураббий Тите ўтган 4 ўйинда Қатарга келган барча — 26 футболчини майдонга туширди.

Жанубий Кореяга (4:1) қарши 1/8 финал беллашувида турнирда ҳали ўйин амалиётига эга бўлмаган сўнгги футболчи, учинчи дарвозабон Уэвертон ҳам ўйнади. У 80-дақиқада Алиссон ўрнини эгаллади.

Қайд этиш керакки, Бразилия мундиаллар тарихида қайдномадаги барча футболчиларидан фойдаланган 3-жамоага айланди. Ҳозиргача 1994 йили Греция (22 нафар), 2014 йили эса Нидерландия (23 нафар) буни амалга оширганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар