05.12.2022 22:52
1944
Теглар
ЖЧ-2022. Хорватия пенальтилар сериясида Японияни мағлуб этиб, чоракфиналга йўлланма олди

ЖЧ-2022 нимчоракфинали доирасидаги 5-ўйин ўтказилиб, турнирнинг 5-чоракфиналчиси номи маълум бўлди.

«Ал-Жануб» стадионида Япония Хорватияга қарши саф тортди. Учрашувнинг 43-дақиқасида Маэда ҳисобни очган бўлса, 55-дақиқада Перишич турнирдаги дастлабки голи билан ҳисобни тенглаштирди – 1:1. 

Ғолиб номи ўйиннинг асосий вақтида аниқланмагач, жамоалар қўшимча бўлимларни ўтказишди. 120 дақиқа ичида ҳам йўлланма соҳиби маълум бўлмагач, пенальтилар сериясига юзланди.

Унда Хорватия миллий жамоаси омадли чиқиб, чоракфиналга йўлланма олди. Ливакович «самурайлар»нинг учта зарбасини қайтариб, якунда хорватларга йўлланмани олиб берди. 

Шу тариқа, Хорватия 1/4 финалда Бразилия – Жанубий Корея ўйини ғолибига қарши майдонга тушади.

ЖЧ-2022. 1/8 финал. 5 декабрь
Япония – Хорватия 1:1. Пенальтилар серияси: 1:3 

Голлар: 1:0 – 43 Маэда, 1:1 – 55 Перишич.
Япония – Гонда, Йосида, Танигути, Томиясу, Нагатомо (Митома, 64), Эндо, Морита (Танака, 105), Камада (Сакаи, 75), Ито, Доан (Минамино, 87), Маэда (Асано, 64).
Хорватия – Ливакович, Юранович, Ловрен, Гвардиол, Баришич, Модрич (Маер, 99), Ковачич (Влашич, 99), Брозович, Перишич (Оршич, 105), Крамарич (Пашалич, 68), Петкович (Будимир, 62; Ливая, 105).
Огоҳлантиришлар: Ковачич (90), Баришич (116).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар