05.12.2022 01:55
3357
Теглар
ЖЧ-2022. Англия Сенегални йирик ҳисобда мағлуб этиб, чоракфиналга йўлланма олди

«Ал-Байт» стадионида кечган 1/8 финал доирасидаги 4-учрашув ҳам якунига етди.

Англия миллий жамоаси Сенегалга қарши саф тортиб, йирик ҳисобда зафар қучди. Ҳендерсон Беллингемнинг узатмасидан кейин ҳисобни очган бўлса, бўлим якунида Кейн ҳам турнирдаги дастлабки голини киритди – 2:0. 

Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида эса Фоденнинг ўйиндаги иккинчи голли узатмасидан Сака фойдаланиб, ҳисобдаги фарқни йириклаштирди – 3:0.

Шу тариқа, Англия Сенегални уйига равона қилди ва чоракфинал доирасида Францияга қарши майдонга тушадиган бўлди. Ўйин 10 декабрь куни бўлиб ўтади. 

ЖЧ-2022. 1/8 финал. 4 декабрь
Англия – Сенегал 3:0
Голлар:
1:0 – 38 Ҳендерсон, 2:0 – 45 Кейн, 3:0 – 57 Сака.
Англия – Пикфорд, Уокер, Магуайр, Стоунз (Дайер, 77), Шоу, Ҳендерсон (Филлипс, 82), Райс, Беллингем (Маунт, 76), Фоден (Грилиш, 65), Сака (Рэшфорд, 65), Кейн.
Сенегал – Менди, Сабали, Кулибали, Диалло, Якобс (Балло-Туре, 84), Менди, Сисс (Гуйе, 46), Ндиай (Дьенг, 46), Сарр, Диатта (Сарр, 46), Диа (Дьедиу, 72).
Огоҳлантиришлар: Кулибали (76).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар