05.12.2022 16:03
7083
«МЮ» ортидан «Реал» ҳам Гакпо учун курашга қўшилди. «ПСВ» ҳужумчига нарх белгилади

Нидерландия миллий жамоаси форварди Коди Гакпо қишки трансфер ойнасида «ПСВ»ни тарк этиши кутилмоқда.

The Telegraph хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсадига айланган футболчи учун курашга «Реал» ҳам қўшилган. 23 ёшли форвард қишдаёқ АПЛ ёки Ла Лигага кўчиб ўтиши мумкин.

«МЮ» Гакпони ёзда 30 миллион еврога сотиб олмаган эди. Эрик тен Ҳаг клуб раҳбариятидан Роналду ўрнига айнан Кодини таклиф этишни сўрамоқда.

Гакпонинг Қатардаги ўйинларини Мадрид клуби селекционерлари ҳам кузатиб бормоқда. «Реал» раҳбарияти ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Қайд этилишича, Эйндховен клуби раҳбарияти ўз ҳужумчисига нархни 55 миллион еврога кўтарган. «ПСВ» ушбу маблағни таклиф қилган клубга футболчисини сотишга тайёр.

Маълумот учун, Гакпо жорий мавсум клуби ва миллий жамоаси сафида 30 ўйинда 17та гол ва 18та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар