05.12.2022 19:35
7349
Морган Роналдунинг «Ан-Наср»га ўтишини рад этди

Криштиану Роналдуга яқин манба саналмиш журналист Пирс Морган португалиялик форварднинг «Ан-Наср»га ўтишини рад этди.

Marca нашри Роналду 1 январь куни Саудия Арабистони клуби аъзосига айланиши, у Ар-Риёд клубида йиллик 200 миллион евро ишлаб, жаҳоннинг энг кўп ҳақ олувчи спортчисига айланиши ҳақида хабар қилинганди. 

«Бу сафар ҳам тўғри маълумот эмас», - дея изоҳ берди журналист Роналдунинг араб клубига ўтиши ҳақида.

Эслатиб ўтамиз, Роналду Пирс Морган билан интервьюдан кейин «МЮ» билан хайрлашган эди. Журналист аввалроқ ҳам Криштианунинг «Ан-Наср»га ўтишини рад этганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар