05.12.2022 13:28
18492
Месси ЖЧ-2022 фаворитлари ҳақида гапирди

Аргентина сардори Лионель Месси ЖЧ-2022да қайси жамоаларнинг ўйини ёқаётганини айтди.

«Имконимиз бўлиши билан бошқа жамоаларнинг ўйинларини ҳам кўряпмиз.

Турнир бошида айтганимдек, Бразилия жуда яхши ўйнаяпти. Камерунга ютқазганига қарамай, улар асосий фаворитлардан бири бўлиб қолмоқда. Франция каби. 

Шунингдек, Испания. Плей-оффга 2-ўрин билан йўл олган бўлса ҳам, улар жуда яхши ўйнамоқда. Улар тўпни эгаллашганида нимани хоҳлашаётганини аниқ билишади. Улар тўпга жуда кўп эгалик қилишди», — дея Мессининг сўзларини келтиради Ole.

Аргентина ЖЧ-2022 чоракфиналида Нидерландия билан куч синашади. Ўйин 9 декабр куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар