05.12.2022 17:30
7712
Marca: Роналду «Ан-Наср» клубига ўтади. У жаҳоннинг энг кўп ҳақ олувчи спортчисига айланади

Португалия миллий жамоаси форварди Криштиану Роналду фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.

Marca хабарига кўра, 37 ёшли португалиялик юлдуз 1 январь куни Ар-Риёднинг «Ан-Наср» клуби аъзосига айланади. «МЮ» собиқ футболчиси ва араб клуби ўртасида 2,5 йиллик шартнома имзоланади.

Қайд этилишича, Роналду Саудия Арабистони клубида йиллик 200 миллион евро ишлаб топади. 2,5 йил ичида эса 500 млн евро ҳақ олади. Бу эса Криштиануни жаҳоннинг энг кўп ҳақ олувчи спортчисига айлантиради. 

Эслатиб ўтамиз, Роналду ЖЧ-2022 старти арафасида «Манчестер Юнайтед» билан келишувни ўзаро бекор қилиб, ҳозирда эркин агент саналади. 

Маълумот учун, ўзбекистонлик яримҳимоячи Жалолиддин Машарипов ҳам «Ан-Наср» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Ар-Риёд клуби Саудия Арабистони чемпионатида 2-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар