05.12.2022 15:52
4262
Манба: Зоммер қишда «МЮ»га ўтади ва Де Хеа ўрнини эгаллайди

Ян Зоммер «Манчестер Юнайтед» сафига қўшилади ва жамоанинг асосий дарвозабони бўлади.

Bild'нинг хабарига кўра, 33 ёшли дарвозабон қишда Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»сидан инглиз клубига ўтади. 

Швейцариялик посбоннинг шартномаси 2023 йилнинг ёзигача мўлжалланган, шунинг учун клуб ҳеч бўлмаганда товон пули олиш учун уни қишда қўйиб юборишга тайёр.

Зоммер аллақачон «МЮ»га ўтишга рози бўлган. Манбага кўра, у манкунианликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида тугайдиган асосий дарвозабон Давид Де Хеа ўрнини эгаллайди. Испаниялик билан ҳамкорлик, катта эҳтимол, узайтирилмайди.

Зоммер «Боруссия М»да 2014 йилдан бери тўп тепади. У бу мавсумда Бундеслигада 10та баҳсда майдонга тушиб, 14та гол ўтказиб юборди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар