05.12.2022 20:03
11539
Луис Энрике ЖЧ-2022дан кейин Испания миллий жамоасини тарк этади

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике ЖЧ-2022дан кейин ўз лавозимини тарк этади, дея хабар бермоқда Marca.

Манба хабарига кўра, испанларнинг Энрике қўл остида қандай натижа қайд этишидан қатъи назар Луис турнирдан кейин миллий жамоа билан хайрлашади.

Қайд этилишича, Испания қироллик футбол федерацияси янги номзод масаласида бир қарорга келган. Луис Энрикенинг ўрнига Марселино Тораль иш бошлаши кутилмоқда. У бунгача «Севилья», «Валенсия», «Вильярреал» ва «Атлетик» (Бильбао) клубларида фаолият юритган.

Маълумот учун, Энрике 2019 йилдан буён Испания миллий жамоасини бошқармоқда. Унинг қўл остида Испания Евро-2020да яримфиналга қадар етиб борган эди. «Қизил фурия» жаҳон чемпионати 1/8 финалида Марокашга қарши майдонга тушади. Ўйин 6 декабрь куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар