05.12.2022 11:18
1911
Теглар
Кейн Линекерни ортда қолдириб, Англиянинг йирик турнирлардаги энг яхши тўпурарига айланди

Ҳарри Кейн Англия миллий жамоасининг йирик турнирлардаги энг яхши тўпурарига айланди.

Инглизлар сардори ЖЧ-2022 1/8 финалидаги Сенегалга (3:0) қарши баҳсда гол урди. Бу — унинг жаҳон ва Европа чемпионатларидаги 11-голидир.

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси мундиалларда 7та гол урган, бу — жамоа тарихидаги иккинчи натижа. Гари Линекер 10та гол билан пешқадам. 

Еврода Кейн ҳисобида 4та гол бор, Линекер эса қитъа чемпионатида тўп киритмаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар