05.12.2022 11:03
2349
Теглар
Дешам: «Мбаппе — айни вақтда дунёнинг энг яхши футболчиси. У ўйинни ўзгартириб юбориш қобилиятига эга»

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ЖЧ 1/8 финалидан ўрин олган Польшага (3:1) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Осон бўлмади, Польша — яхши ташкил этилган жамоа ва улар бизга қийинчилик туғдиришга тайёр эди.

Танаффусда кичик ўзгаришлар қилишга мажбур бўлдик, шундан сўнг устунликка эришдик.

Мбаппе кўп муаммоларни ҳал қила олади, бу биз учун яхши.

Бизда мустаҳкам жамоа бор ва яхши натижаларга эришяпмиз.

Мбаппе ҳозир дунёнинг энг яхши футболчисими? Фикрим субъектив, чунки французман ва унинг мураббийиман, аммо жавобим аниқ — ҳа.

Килиан кўп муаммоларни ҳал қила олади. У жаҳон чемпионатига жиддий тайёргарлик кўрди. Гарчи у деярли бир соат давомида энг яхши ўйинини ўтказмаган бўлса-да, бошқа таниқли футболчилар сингари баҳснинг боришини исталган вақтда ўзгартириш қобилиятига эга», — деди Дешам TF1 эфирида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар