04.12.2022 22:04
2966
Теглар
ЖЧ-2022. Франция Польшани мағлуб этиб, чоракфиналга йўлланма олди

ЖЧ-2022 нимчоракфинали доирасидаги учинчи учрашув якунига етди.

Франция ва Польша ўртасида «Ат-Тумама» стадионида кечган баҳсда Дидье Дешам шогирдлари Левандовски етакчилигидаги жамоани турнирдан чиқариб юборишди. 

44-дақиқада Жиру Мбаппенинг узатмасидан кейин ҳисобни очди – 1:0. Бу гол билан Оливье миллий жамоаси сафидаги 52-голини киритиб, Франция тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. 

74 ва 90-дақиқаларда эса Мбаппе катта саҳнага чиқиб, дубли билан ҳисобни йирик кўринишга келтирди – 3:0. Бу билан Килиан турнирдаги голлари сонини 5тага етказиб, тўпурарлар пойгасида яққол етакчига айланиб олди.

90+9-дақиқада эса Левандовски пенальтидан фарқни қисқартирди – 3:1.

Шу тариқа, Франция чоракфиналга йўлланма олди. Улар бу босқичда Англия – Сенегал ўйини ғолибига қарши майдонга тушади. Ўйин 10 декабрь куни ўтказилади.

ЖЧ-2022. 1/8 финал. 4 декабрь
Франция – Польша 3:1
Голлар:
1:0 – 44 Жиру, 2:0 – 74 Мбаппе, 3:0 – 90 Мбаппе, 3:1 – 90+9, пенальти Левандовски.
Франция – Льорис, Кунде, Варан, Упамекано, Эрнандес, Рабьо, Тчуамени (Фофана, 66), Жиру (Тюрам, 76), Гризманн, Дембеле (Коман, 76), Мбаппе.
Польша – Шченсни, Кэш, Глик, Кивер, Берешиньски, Каминьски (Залевски, 71), Франковски, Криховяк (Белик, 71), Зелиньски, Шиманьски (Милик, 64), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Тчуамени (31), Берешиньски (47).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар