30.11.2022 21:37
7691
Саудиянинг «Ан-Наср» клуби Роналдуга 500 млн евро ваъда қилди 

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду тез орада Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби билан шартнома имзолаши мумкин. 

Испаниянинг Marca нашри хабарига кўра, шартнома икки ярим мавсумга мўлжалланган бўлиб, 37 ёшли футболчи йилига 200 миллион евро ёки умумий ҳисобда 500 млн евро олади. Бу миқдорга иш ҳақидан ташқари реклама даромадлари ҳам киради. 

22 ноябр куни Роналду Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби билан шартномани ўзаро келишувга кўра бекор қилган эди. Футболчи «Манчестер Юнайтед» сафида 3 карра Англия чемпиони, 2 карра Англия Лига кубоги ғолиби бўлган.  

Шунингдек, Роналду «Реал» ва «Ювентус» шарафини ҳимоя қилиб, Испания ва Италия чемпиони, Чемпионлар Лигаси ғолиби, Португалия билан Европа чемпиони бўлган.  

Португалиялик тўпурар ҳозирда Қатарда ўтказилаётган жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. У Гана миллий жамоаси дарвозасига гол уриб, бешта жаҳон чемпионатида дарвозани ишғол қилган биринчи футболчига айланди. 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар