Коло Туре — «Уиган» бош мураббийи
Ҳабиб Коло Туре «Уиган» бош мураббийи этиб тайинланди.
«Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Арсенал» клублари ва Кот-д'Ивуар миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси бунгача Брендан Рожерс қўл остида «Лестер» мураббийлар штабида ишлаётганди.
Туренинг Чемпионшип клуби билан шартномаси 3,5 йилга мўлжалланган.
«Уиган» лигада 24 жамоа орасида 22-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа янги мураббий қўл остидаги илк ўйинни 10 декабрь куни «Миллуолл»га қарши ўтказади.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар