29.11.2022 08:46
4138
Теглар
Манба: Аньелли ва Недвед «Ювентус» директорлар кенгаши билан истеъфога чиқишди

«Ювентус» раҳбарияти тўлиқ таркибда ўз лавозимини тарк этди.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, директорлар кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида президент Андреа Аньелли, вице-президент Павел Недвед, бош директор Маурицио Арривабене ва яна 7 нафар бошқарув аъзоси истеъфога чиқди.

Ушбу қарор прокуратура томонидан ҳисобот беришдаги фактларни текшириш ва бюджетни тасдиқлаш бўйича муаммолар билан боғлиқ.

Аньелли «Ювентус»ни 2010 йилнинг май ойидан буён бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида Турин клуби кетма-кет 9 йил Италия чемпиони бўлди, 2 бор Чемпионлар Лигаси финалига чиқди, 5 мартадан Италия Кубоги ва Суперкубогини ютди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар