Якунига етган мавсумдан кейин Суперлигадан Про лигага равона бўлган «Локомотив» клуби 6 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилади.
«Ҳимоячи Aлишер Салимов, яримҳимоячилар Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Ислом Рашидхонов, Жавоҳир Aлижонов ҳамда ҳужумчилар Мўминжон Мелиев ва Иван Нагаевга ушбу мавсумда жамоамиз таркибидаги ўйинлари учун «Локомотив» ПФК раҳбарияти, мухлислари номидан миннатдорлик билдирамиз ва уларнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз», - дейилади клуб хабарида.
Қайд этилишича, «Локомотив» ўз олдига қўйган мақсадларидан чекинмайди ва Суперлигага қайтишга ҳаракат қилади.
«Биз ҳали яна халқаро майдон учун курашишда давом этамиз!», - дея ёзади клуб матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, «Локомотив» Суперлигада 12-ўринни эгаллаб ўтиш ўйинида «Турон»га мағлуб (1:2) бўлиб, 12 йиллик танаффусдан кейин яна қуйи лигага тушди.