24.11.2022 19:15
16046
«МЮ» Роналду ўрнига қайси ҳужумчини таклиф этмоқчи экани маълум бўлди

«Манчестер Юнайтед» жамоани тарк этган Криштиану Роналду ўрнига қишки трансфер ойнасида янги ҳужумчи таклиф этмоқчи.

Инсайдер Педро Алмейданинг твиттердаги саҳифасида маълум қилишича, «ПСВ» ва Нидерландия миллий жамоаси форварди Коди Гакпо январь ойида «Манчестер Юнайтед»га кўчиб ўтади.

23 ёшли нидерландиялик форвард ёзда «МЮ» сафига ўтишга яқин бўлган, аммо клуб «Аякс»дан Антонини сотиб олгач, Гакпо «ПСВ»да қолган эди. Коду Нидерландия сафида ЖЧ-2022 1-тури доирасида Сенегал дарвозасини ишғол этганди.

Аввалроқ, Эйндховен клуби раҳбарияти Гакпони 35 миллион еврога сотишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. ЖЧ-2022дан кейин бу нарх янада ўсиши мумкин.

Маълумот учун, Роналду ЖЧ-2022да Португалия миллий жамоаси сафида эркин агент ҳисобланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар