24.11.2022 08:50
3422
Теглар
Мориясу: «Ғалаба қозондик, аммо Япония Германиядан ўрганишни давом эттиради»

Япония бош мураббийи Ҳадзиме Мориясу ЖЧ-2022 1-туридан ўрин олган Германияга (2:1) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу — тарихий лаҳза ва тарихий ғалаба. Япония футболи ривожига келсак, менимча, у жадал ривожланмоқда ва футболчилар хорижга кетишяпти.

Европа лигалари япон ўйинчиларининг қобилиятларини ривожлантиришга ҳисса қўшганига аминмиз, шунинг учун бундан жуда миннатдормиз. Рақиб қандай бўлишидан қатъи назар, ғалаба қозонишга интиламиз.

Кўплаб ажойиб немис ўйинчилари ва мураббийлари Япония футболига ҳисса қўшган, ёрдам беришган. Япония бугун ғалаба қозонди. Бироқ Япония Германиядан ва бутун дунёдан қандай ўйнашни ўрганишни давом эттирмоқчи. Бу — бизнинг келажак учун режамиз», дея Мориясунинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар