24.11.2022 13:37
6902
Испания Коста-Рика билан ўйинда тўпга эгалик қилиш бўйича ЖЧ рекордини янгилади

Испания миллий жамоаси жаҳон чемпионати баҳсида тўпга эгалик қилиш бўйича янги рекорд ўрнатди.

ЖЧ-2022 гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги Коста-Рикага қарши беллашувда Луис Энрике шогирдлари 81,7 фоиз ўйин вақтида тўпга эга бўлишди. Бу жаҳон чемпионатининг янги рекордидир.

Тўпга эгалик қилиш бўйича аввалги рекорд 2010 йилги жаҳон чемпионатида ўрнатилган эди. Ўшанда Аргентина Греция (2:0) билан баҳсда ўйин вақтининг 80,3 фоизида тўпга эгалик қилган.

Испания Коста-Рикани 7:0 ҳисобида мағлуб этиб, жаҳон чемпионатида илк бор 7та гол урди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар