24.11.2022 08:52
10969
Теглар
Глейзерлар «МЮ»ни қанчага сотмоқчилиги маълум. Харидорлар орасида Amazon, Facebook ва қатарликлар бор

«Манчестер Юнайтед»нинг сотилиши бўйича айрим тафсилотлар маълум бўлди.

22 ноябр куни клубга 17 йилдан бери эгалик қилаётган Глейзерлар оиласи «МЮ»ни сотишга тайёрлигини эълон қилганди.

Daily Mail хабарига кўра, америкаликлар сотувдан 5 млрд фунт стерлингдан кўпроқ пул олишни исташмоқда, 6-8 млрд фунт стерлинг — энг мос вариант.

Amazon ва Facebook (Meta) каби йирик IT компаниялари клубни сотиб олиш учун муносиб харидорлар сифатида кўрилмоқда. 

Баъзи давлатлар расмийлари ҳам инглиз клубини сотиб олишдан манфаатдор бўлиши мумкин — хусусан, номзодлар орасида БАА ва Қатар шайхлари ҳам бор.

Потенциал харидорлар эътиборга олишлари керак бўлган масалалардан бири бу — «Олд Траффорд» стадионини реконструкция қилишдир. Бунинг учун 2 млрд еврогача маблағ керак бўлиши мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар