23.11.2022 19:54
4010
Теглар
ЖЧ-2022. Осиёдан навбатдаги сенсация – Япония Германия устидан иродали ғалабага эришди

ЖЧ-2022 Е гуруҳи доирасида Германия миллий жамоаси Японияга қарши саф тортди.

«Ҳалифа» стадионида кечган учрашувда турнир фаворитларидан бири Германия Японияга қарши майдонга тушиб, сенсацион мағлубиятга учради. 33-дақиқада Гюндўған пенальтидан ҳисобни очиб, немисларни олдинга олиб чиқди – 1:0.

Иккинчи бўлимнинг 75-дақиқасида Доан ҳисобни тенглаштирган бўлса, 83-дақиқада Асано стадионни ларзага келтирди – 2:1. 

Ўтказиб юборилган голдан кейин карахт аҳволга тушган немислар ўйин охиригача вазиятни ўнглай олишмади. Шу тариқа, «самурайлар» Осиёнинг яна бир жамоаси Саудия Арабистонидан кейин турнирнинг иккинчи сенсациясини қайд этишди.

Натижада, Япония E гуруҳида 3 очко билан ҳозирча пешқадамга айланиб олди. Гуруҳдаги иккинчи ўйин соат 21:00да Испания ва Коста-Рика ўртасида бўлиб ўтади.

ЖЧ-2022. 1-тур. E гуруҳи
Германия – Япония 1:2

Голлар: 1:0 – 33, пенальти Гюндўған, 1:1 – 75 Доан, 1:2 – 83 Асано.
Германия – Нойер, Зюле, Рюдигер, Шлоттербек, Раум, Гюндўған (Горетцка, 67), Киммих, Хавертц (Фюллькруг, 79), Мюллер (Ҳофманн, 67), Гнабри, Мусиала (Гетце, 79).
Япония – Гонда, Сакаи (Минамино, 74), Йосида, Итакура, Нагатомо (Митома, 57), Эндо, Камада, Кубо (Томиясу, 46), Танака (Доан, 71), Ито, Маэда (Асано, 57).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар