23.11.2022 16:57
3358
ЖЧ-2022. Хорватия Марокашни мағлуб эта олмади

Жаҳон чемпионати 1-тури доирасида F гуруҳидаги дастлабки ўйин якунига етди.

«Ал-Байт» стадионида кечган баҳсда Хорватия Марокашга қарши саф тортди. Тенгкурашлар остида кечган ўйинда ҳисоб очилмади – 0:0.

Шу тариқа, F гуруҳида икки жамоа ҳам ўз ҳисобига бир очкодан ёзиб қўйди. Иккинчи баҳс бугун, соат 23:59да Канада ва Бельгия ўртасида бўлиб ўтади. 

ЖЧ-2022. F гуруҳи. 1-тур
23 ноябрь (чоршанба)
Марокаш – Хорватия 0:0

Марокаш – Буну, Ҳакими, Саисс, Агерд, Мазрауйи (Аттиёт-Аъла, 60), Амрабат, Амалла, Унаи (Собирий, 82), Зиёш, Буфаль (Эз Абде, 65), Ан-Носири (Амдалла, 81).
Хорватия – Ливакович, Юранович, Ловрен, Гвардиол, Соса, Оршич, Модрич, Ковачич (Маер, 79), Брозович, Перишич, Влашич (Пашалич, 46), Крамарич (Ливая, 71).
Огоҳлантиришлар: Амрабат (78).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар