23.11.2022 21:24
4944
Роналду Португалия машғулотига ҳаммадан аввал келди

Қатардаги «Ал Шаҳания» машғулот майдонида Португалия жамоасининг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди.

Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ бўлди ва унда Tribuna.uz мухбири иштирок этди. Португалия миллий жамоаси сардори, кеча «МЮ»дан кетиши эълон қилинган Криштиану Роналду машғулотга ҳаммадан вақтли етиб келди.

Роналду жуда кўтаринки кайфиятда машғулот ўтказди. Жараённинг ОАВ учун очиқ бўлган қисмида Портагалия миллий жамоаси футболчилари енгил чигалёздидан кейин иккинчи қаватда бир-бирига бош билан тўпни оширишни машқ қилишди. Машғулотда одатдагидан анча кўп ОАВ вакиллари иштирок этди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар