23.11.2022 16:46
1879
Теглар
«Рома» Ола Сольбаккен билан шартнома имзолаганини эълон қилди

Норвегиянинг «Будё-Глимт» клуби ҳужумчиси Ола Сольбаккен фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиради.

«Рома» клуби норвегиялик 24 ёшли ҳужумчи билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Ола Сольбаккен январь ойида Рим клуби сафига қўшилади. Томонлар 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган шартномага қўл қўйган.

«Орзум амалга ошиши учун бор имкониятимни сарфладим ва бунга эришдим. Энди «Рома» сафида тўп сураман. Ниҳоят, бу реалликка айланди. Рим жамоасига янада ўсиш ва нималарга қодирлигимни кўрсатиш учун ўтдим», - дейди норвегиялик ҳужумчи.

Маълумот учун, Ола жорий мавсум Норвегия чемпионатида 15 ўйинда 4та гол ва 6та ассистга муаллифлик қилган. Европа лигасида эса 5 ўйинда битта ассист амалга оширган.

Аввалроқ, «Рома» қишки трансфер ойнасида Элдор Шомуродов билан хайрлашиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар