Marca: «Ан-Наср» Роналдуни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Саудия Арабистони клуби икки йил учун 242 млн евро таклиф қилган

Криштиану Роналду Жалолиддин Машариповнинг жамоадошига айланиши мумкин.

Marca хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» билан келишувини бекор қилган 37 ёшли ёшли португалиялик юлдузни Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. 

Ёзда Криштиану Саудия Арабистонидан 2 йиллик фаолияти учун 250 миллион евродан кўпроқ маблағни ташкил этувчи шартномани рад этгани ҳақида хабар қилинганди. 

Marca нашрининг қайд этишича, 242 миллион евро – Роналдуга ёзда таклиф қилинган маблағга яқин ва ҳозирги вазиятда Криштиану эркин агент сифатида ушбу шартномани қабул қилишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ЖЧ-2022 давомида Португалия миллий жамоаси сафида эркин агент сифатида кўрсатилади. Унинг янги клуби турнирдан сўнг маълум бўлиши кутилмоқда.

Аввалроқ, «Челси» Роналдуни таклиф этиш фикридан қайтгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Ар-Риёднинг «Ан-Наср» клуби Саудия чемпионатида 8-турдан кейин 19 очко билан 2-ўринда бормоқда. Ўзбекистонлик яримҳимоячи Жалолиддин Машарипов ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар