23.11.2022 09:48
6482
Теглар
Глейзерлар оиласи «МЮ»ни сотишга тайёрлигини эълон қилди

«Манчестер Юнайтед» хўжайинлари клубни сотишга тайёр эканликларини маълум қилишди. 

Глейзерлар оилавий клуби «ривожланишни тезлаштириш учун стратегик альтернативларни ўрганиш жараёни» ҳақида эълон қилди. 

Жараённинг бир қисми сифатида «Юнайтед» директорлар кенгаши «барча стратегик вариантларни, жумладан, клубга янги сармоя киритишга рухсат бериш, клубни сотиш ёки бошқа битимларни кўриб чиқади». 

Қайд этилишича, жараён доирасида клубни кучайтириш бўйича бир қанча ташаббуслар баҳоланади, жумладан, «Олд Траффорд» ва инфратузилмани реконструкция қилиш, шунингдек, бизнесни кенгайтириш. 

Глейзерлар 2005 йилда 790 млн фунт эвазига «МЮ»ни қабул қилиб олишган. Ҳозирда манкунианликларнинг нархи тахминан 2,15 млрд долларни (1,81 млрд фунт стерлинг) ташкил этади. 

Аввалроқ Глейзерлар 5-9 млрд фунт стерлинг оралиғидаги таклифларни кўриб чиқишга розилиги хабар қилинганди.

Премьер-лигада 5-ўринни эгаллаб турган жамоа 2013 йилдан бери чемпионликни қўлга кирита олмаяпти ва 2017 йилда Европа Лигаси ҳамда Англия Кубогини қўлга киритганидан буён соврин ютмаган. 2021 йилда «МЮ» муваффақиятсизликка учраган Европа Суперлигаси лойиҳасининг бир қисмига айланди — бунинг учун клуб хўжайини Жоэл Глейзер мухлислардан кечирим сўраши керак эди. 

Америкаликларнинг клубга эгалик қилган йиллари давомида мухлислар «Олд Траффорд»да бир неча бор норозилик намойишлари ўтказишган, ҳатто клубни Глейзерлардан сотиб олишга ҳаракат қилишган. 

Шу йилнинг август ойида Bloomberg агентлиги Глейзерлар оиласи «Манчестер Юнайтед»даги кичик улушини сотишга тайёрлиги ҳақида хабар берган эди. Шунингдек, британиялик миллиардер Жим Ретклифф клубни сотиб олишга қизиқаётгани, бироқ Глейзерлар оиласи «МЮ»ни сотмоқчи эмаслигини айтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар