23.11.2022 21:17
2275
Германия ўз тарихида илк марта иккита жаҳон чемпионатини кетма-кет мағлубият билан бошлади

Германия миллий жамоаси Японияга қарши ўйинда мағлубиятга (1:2) учраб, ўз тарихида кетма-кет иккинчи марта жаҳон чемпионатини омадсиз бошлади.

Ҳанс-Дитер Флик шогирдлари ЖЧ-2022 стартида Япониядан мағлубиятга учраган бўлса, ЖЧ-2018да Мексика немисларни мағлуб этганди – 1:0.

Шу тариқа, Германия ўз тарихида илк марта иккита мундиални кетма-кет мағлубият билан бошлади. Немислар бунгача фақат 1982 йилги ЖЧни Жазоирдан мағлубият (1:2) билан бошлаган эди. 

Қайд этиш жоиз, Германия жаҳон чемпионатларидаги сўнгги 4 ўйиндан 3тасида мағлубиятга учраган. ЖЧ-2014 ғолиби Россия-2018да Мексика ва Жанубий Кореяга мағлуб бўлганди, бугун эса Япониядан навбатдаги зарба қабул қилиб олинди.

Маълумот учун, олдинда немисларни 27 ноябрь куни Испания, 1 декабрда эса Коста-Рикага қарши баҳс кутиб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар