22.11.2022 22:59
7389
Роналду: «МЮ»ни ва унинг мухлисларини яхши кўраман — бу ҳеч қачон ўзгармайди. Аммо янги чақириқни излаш вақти келди»

Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед»ни тарк этганига муносабат билдирди.

Бугун, 22 ноябр куни Португалия миллий жамоаси клуб билан ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилди.

«Клуб билан музокаралардан сўнг шартномани муддатидан олдин бекор қилишга келишиб олдик. «Юнайтед»ни ва мухлисларини яхши кўраман — бу ҳеч қачон ўзгармайди. Шу билан бирга, мен учун янги синовларни излаш вақти келганини ҳис қиляпман.

Жамоага мавсумнинг иккинчи қисмида ҳам, келажакда ҳам муваффақиятлар тилайман», — дея 37 ёшли португалияликнинг сўзларини келтиради The Telegraph.

Олдинроқ Криштиану шов-шувли интервью бериб, «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ва бош мураббий Эрик тен Ҳагни танқид қилганди.

Ҳужумчи бу мавсумда «МЮ» сафида 16 ўйинда 3та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар