22.11.2022 22:48
6508
Расман: «МЮ» Роналду ўзаро келишув асосида жамоани тарк этишини эълон қилди

«Манчестер Юнайтед» Криштиану Роналду билан шартномани бекор қилади.

Клуб португалиялик ҳужумчи ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилганидан сўнг дарҳол жамоани тарк этишини эълон қилди.

37 ёшли футболчи 2003-2009 йилларда «МЮ»да ўйнаган ва 2021 йил жамоага қайтганди. У бу мавсумда АПЛда 10та баҳсда майдонга тушиб, 1та гол урди. 

Аввалроқ Роналду Пирс Морганга катта интервью бериб, унда клубни ва бош мураббий Эрик тен Ҳагни танқид қилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар