22.11.2022 11:18
4778
Камавинга: «Бензема ҳамма ухлаётганда — эрта тонгда кетди, у жуда хафа. Аммо Франциянинг мақсадлари ўзгармайди»

Эдуардо Камавинга Карим Бенземанинг жароҳати ҳақида гапирди.

«Унинг машғулотларни тарк этганини кўрмадим. Бу икки томонлама ўйин пайтида эди. Кейин у текширувга борди, лекин кеч эди ва биз аллақачон ухлашга ётган эдик.

Эртаси куни эрталаб хабарни эшитдик. Алам қилади, лекин мақсадимиз ўзгармайди. Тез орада ўйинимиз бор ва бу ҳақда ўйламаслигимиз керак.

Карим бизга айтмади, чунки эрта тонгда кетди. Ўшандан кейин у билан ёзишдим. У турнирни ўтказиб юборишидан ранжиган.

Бу — катта йўқотиш, лекин бизда яхши ўйинчилар кўп ва сафдан чиққанлар учун ҳам курашамиз», — деди «Реал» ва Франция миллий жамоаси яримҳимоячиси GFFN'га.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар