20.11.2022 03:51
10853
Теглар
Бензема ЖЧ-2022ни ўтказиб юборади

Ҳужумчи Карим Бензема 2022 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади.

Бу ҳақда Франция миллий жамоаси расман маълум қилди.

«Реал» футболчиси чап сон мушакларидан жароҳат олгани аниқланди.

«Бутун жамоа Каримнинг қайғусига шерик бўлиб, унинг тезроқ соғайиб кетишини тилайди», — деб ёзди Франция миллий жамоасининг «твиттер»даги саҳифаси.

«Олтин тўп» соҳиби бу мавсумда «Реал» сафида Ла Лигада 7та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар