Роналду: «Месси — ажойиб ўйинчи. У билан 16 йилдан бери бир саҳнадамиз. 16 йил-а!»
Ҳужумчи Криштиану Роналду «ПСЖ» ҳужумчиси Лионел Мессига бўлган муносабати ҳақида гапирди.
«Месси — ажойиб, сеҳрли ўйинчи. 16 йилдан бери у билан саҳнани баҳам кўрамиз, тасаввур қила оласизми? 16 йил!
У билан ажойиб муносабатдаман. Биз дўст эмасмиз — бир-биримизнинг уйимизга бормаймиз, телефонда гаплашмаймиз. Аммо ўртамизда худди жамоадошлар ўртасидагидек муносабат бор.
Унинг ҳар доим мен ҳақимда гапиришини жуда ҳурмат қиламан», — деди «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси TalkTV телеканалида Пирс Морганга.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар