18.11.2022 10:57
5480
Теглар
Роналду: «Матбуот ҳеч кимга керак эмаслигим ҳақида ёзади. Қанақасига ўтган мавсумда 32та гол урган футболчини хоҳламасликлари мумкин?»

Ҳужумчи Криштиану Роналду трансфер бозорида унга бўлган талаб ҳақида гапирди.

Аввалроқ Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клуби 37 ёшли португалиялик учун «Манчестер Юнайтед»га таклиф юборгани хабар қилинганди.

«Ҳа, бу жуда йирик таклиф эди, бу рост. Лекин матбуотда мени ҳеч ким хоҳламаслиги ҳақида ҳар хил бемаъни гапларни ёзишади. Умуман бундай эмас.

«Манчестер Юнайтед»да бахтли эдим, мавсумни ажойиб ўтказишга қарор қилгандим. Аммо матбуот Роналдуни ҳеч ким хоҳламаслигини ёзишда давом этмоқда. Қандай қилиб, ўтган мавсумда 32та гол урган футболчини ўз сафига қўшиб олишни хоҳламасликлари мумкин?

Катта пулдан воз кечиш қийин, лекин мен «МЮ»да бахтлиман деб ўйлардим, ҳали ҳам кўп голлар уришга ва жамоага ёрдам беришга қодир эдим. Миллий жамоага ва ҳатто «МЮ»га ёрдам бера олишимга ишонаман», — деди Роналду TalkTV телеканалида Пирс Морганга берган интервьюсида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар