17.11.2022 22:28
2170
«Реал» - йилнинг энг яхши клуби, Бензема – йил ўйинчиси, Анчелотти – энг яхши мураббий. Globe Soccer Awards-2022 лауреатлари эълон қилинди

Бирлашган Араб Амирликларида анъанавий Globe Soccer Awards маросими бўлиб ўтди.

Дубайда ўтган тантанали маросимда «Реал» клуби йилнинг энг яхши футбол клуби деб топилди. ЕЧЛ ва Ла Лига ғолиби саналмиш Мадрид клуби бу борада «ПСЖ», «Манчестер Сити», «Милан», «Рома», «Ливерпуль», «Палмейрас», «Фламенго», «Ал-Ҳилол» ва «Видад» клубларини ортда қолдирди.

Энг яхши мураббий сифатида эса «Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти танланди.

Жаҳоннинг 2022 йилдаги энг яхши футболчиси дея Карим Бензема эълон қилинди. Франциялик форвард Тибо Куртуа («Реал Мадрид»), Роберт Левандовски («Барселона»), Лионель Месси, Килиан Мбаппе (иккиси ҳам – «ПСЖ»), Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити»), Криштиану Роналду («Манчестер Юнайтед»), Луис Диас, Муҳаммад Салоҳ ва Садьо Мане (барчаси – «Ливерпуль») сингари ўйинчиларни ортда қолдирди.

Бензема ўтган мавсум Ла Лига ва ЕЧЛда ғолиб бўлиш билан бирга энг яхши тўпурарга айланганди.

Маросимда Тик-ток ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари овозларига кўра ҳам йил футболчиси эълон қилинди. Унга кўра, «Ливерпул»нинг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ энг яхши ўйинчи деб топилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар