17.11.2022 23:08
6756
Теглар
Рамос – футбол тарихидаги энг яхши ҳимоячи деб топилди, Ибраҳимович, Руни, Эмери ва Галлиани тақдирланди – Globe Soccer Awards 

Бирлашган Араб Амирликларида анъанавий Globe Soccer Awards маросими бўлиб ўтди.

«ПСЖ» ҳимоячиси Серхио Рамос футбол тарихидаги энг яхши ҳимоячи сифатида соврин билан тақдирланди. Испания миллий жамоаси, «Реал» ва «Севилья» клуби собиқ футболчиси маросимда совринни қабул қилиб олди.

Шунингдек, фаолияти давомидаги ютуқлар учун Златан Ибраҳимович («Милан»), Уэйн Руни («Манчестер Юнайтед») ва Ромарио («Васко да Гама») соврин билан тақдирланди.

«Милан»даги фаолияти учун италиялик менежер Адриано Галлиани ҳамда «Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери мураббийлик фаолияти учун совринга муносиб топилди.

Аввалроқ, «Реал» - 2022 йилнинг энг яхши клуби, Анчелотти – йил мураббийи, Бензема – йил ўйинчиси деб топилгани ҳақида хабар берган эдик.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар