17.11.2022 21:16
320
Инфантино ФИФА президентлигига қайта сайланади 

Халқаро футбол федерациясининг (ФИФА) амалдаги президенти Жанни Инфантино ташкилот раҳбари лавозимига қайта сайланади. 

ФИФА расмий сайти хабарига кўра, Инфантинонинг номзоди 2023 йил март ойида Руанда пойтахти Кигали шаҳрида бўлиб ўтадиган президентлик сайловида ягона бўлади. 

52 ёшли швейцариялик мулозим 2016 йилдан буён ФИФА раҳбари бўлиб ишламоқда. У 2019 йилда ҳам бу лавозимга қайта сайланган эди. 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар