15.11.2022 11:37
5657
Теглар
«МЮ» Роналдунинг клуб инфратузилмаси ҳақидаги айбловларини рад этди: бассейн, ошхона ва конференция зали янгиланган

«Манчестер Юнайтед» Криштиану Роналдунинг клуб инфратузилмаси борасидаги бир қанча изоҳларини рад этди.

37 ёшли португалиялик Пирс Морганга берган интервьюсида бошқа мавзулар қаторида Каррингтондаги клуб базаси ҳолатига ҳам тўхталиб ўтганди. У шундай деди: «Жакузи, бассейн, спорт зали, ошпазлар — ҳаммаси ўзгармаган. Уларнинг кўпини 23 ёшимда ҳам кўрганман».

ESPN маълумотларига кўра, бассейн, овқатланиш хонаси ва дам олиш жойлари янгиланган.

Бундан ташқари «МЮ» бош мураббий Эрик тен Ҳагнинг илтимосига кўра, замонавий таҳлил ва конференция зали қуриш учун 200 минг фунт стерлингдан ортиқ маблағ сарфлади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар