«Ахир бу гольф ўйнашдан яхшироқ». Англиянинг қуйи дивизион жамоаси Ҳоландни 28 кунга ижарага олмоқчи
Ҳужумчи Эрлинг Ҳоландга қуйи лигада ўйнайдиган «Эштон Юнайтед» клуби қизиқиш билдирмоқда.
Англиянинг 7-дивизиони жамоаси «Манчестер Сити»га норвегиялик футболчининг ижараси борасида сўров юборганини хабар қилди. Келишув муддати — 28 кун.
«Бу ҳақиқатан ҳам мантиқий. «Сити» мундиал вақти ўйнамайди ва биз Эрлингга жисмоний ҳолатини сақлаб туришга ёрдам бермоқчимиз. Бу 6 ҳафта гольф ўйнашдан кўра яхшироқ
Ўйлайманки, у жамоамизга мос тушади», — дейди «Эштон» бош мураббийи Майкл Клегг.
Ҳозирча жамоа илтимосига жавоб олмаган.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар