14.11.2022 07:13
15636
Теглар
«Тен Ҳагни ҳурмат қилмайман. У менга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлмади». Роналду «МЮ» бош мураббийи ҳақида

Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳагни ҳурмат қилмаслиги ҳақида очиқ-ойдин гапирди.

«Тен Ҳагни ҳурмат қилмайман. У менга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлмади.

Агар сен мени ҳурмат қилмас экансан, мен ҳеч қачон сени ҳурмат қилмайман», - дейди португалиялик 37 ёшли форвард Пирс Морганга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Роналду октябрда «МЮ»нинг «Тоттенҳэм»га қарши ўйинида (2:0) захирадан майдонга тушишни рад этиб, стадионни эрта тарк этгани учун бош мураббий Эрик тен Ҳаг томонидан машғулотлардан вақтинчалик четлатилганди. Бир ҳафтадан кейин яна сафга қайтган Криштиану жамоасининг сўнгги икки ўйинида қайдномадан жой олмаганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар