13.11.2022 15:22
1977
Мухлислари учун чемпион «Навбаҳор» илк бор кумуш медални қўлга киритди. ОКМК мағлуб этилган ўйиндан фотогалерея

Мавсумни жиддий мақсадлар билан бошлаган «Навбаҳор» икки фронтда охиригача кураш олиб борди. «Лочинлар» Ўзбекистон Кубоги финалида «Насаф»га (1:2) имкониятни бой берган бўлса, чемпионатда фақат «Пахтакор»дан ортда қолди ва ўз тарихида илк бор кумуш медалларга эга чиқди. 

Сўнгги турда 20 мингдан ортиқ мухлислар қаршисида ОКМК (3:1) мағлуб этилди. Меҳмонлар беллашув бошидаёқ камчиликда қолишди. Мезбонлар эса бундан унумли фойдаланиб, Жамшид Искандеров, Дониёр Абдуманнопов ва Йован Жокичнинг голлари эвазига ғалаба қозонишди. Ягона жавоб тўпи Миржаҳон Мираҳмадов ҳисобига ёзилди.

Самвел Бабаян дастлабки йилиёқ совринларга курашадиган жамоани шакллантирди ва якунда Наманган клуби ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритди. 4-ўринни эгаллаган Олмалиқ жамоаси ҳам келаси мавсумда қитъанинг асосий турнирида қатнашади.

Мухлислар чемпионликни хоҳлаб стадионга келишди ва 2-ўринни эгалласа-да, охиригача курашган жамоани олқишлар билан кузатиб қўйишди. Ўйиндан олинган фотосуратларни томоша қилинг. 

Боймирза Халилов олган суратлар

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар