13.11.2022 22:55
9161
Моуриньо «Торино»га қарши ўйиндан кейин: «Рома»да ўйин савияси жуда паст ўйинчилар бор. Дибаласиз қийин». 

«Рома» – «Торино» (1:1) учрашувидан кейин римликлар устози Жозе Моуриньо навбатдаги марта жамоа ўйинчиларини танқид қилди.

«Четлатилишим борасида эътирозим йўқ, чунки ҳакамлар шаънига ёмон сўзларни гапирдим. Ўйиндан кейин бунинг учун узр сўрадим.

Дибала майдонга тушганда жамоа умуман бошқача ўйнайди. У сиз бизга жуда ҳам қийин бўлмоқда. Чунки жамоамизда ўйин савияси жуда паст бўлган ўйинчилар бор. Кимдир ўзига нисбатан танқидий муносабатда бўлиши керак», - дейди Моуриньо.

«Торино»га қарши кечган драматик кечган учрашувнинг сўнгги дақиқаларида жароҳатидан тузалиб сафга қайтган Дибала пенальти ишлади, аммо зарбага яқинлашган Белотти собиқ жамоаси дарвозасини нишонга ола билмади. 90+4-дақиқада эса Матич жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо аввалги баҳсдан кейин ҳам таркибда жамоани қийин вазиятга тушираётган ўйинчи борлиги, у қишдаёқ клубни тарк этиши кераклиги ҳақида гапирган эди. Бугун эса ҳимоячи Карсдропни қайдномага киритмади.

Маълумот учун, «Торино» билан баҳсда Элдор Шомуродов майдонга тушмади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар