13.11.2022 21:23
2468
Аввалгиларига ўхшамаган Суперлига. Якун ва келаси мавсум ҳақида подкаст

Интригаларга бойлиги, деярли ҳар турда пешқадамлар ўзгаргани билан ёдда қолган футбол бўйча Ўзбекистон чемпионати якунланди.

Чемпионликка 6 жамоа даъвогарлик қилаётганди. Аммо 20-турларга келганда ОКМК, «Қизилқум» ва «Сўғдиёна» «ўйиндан» чиқишди. «Пахтакор», «Навбаҳор» ва «Насаф» ўртасидаги кураш эса сўнгги тургача давом этди. Якунда рақибларидан тажрибали бўлган Тошкент жамоаси 15-бор чемпионликни қўлга киритди ва логотипидаги юлдузлар сонини 3тага етказди. «Динамо» ва «Қўқон-1912» Про лигага тушиб кетди, «Локомотив» эса юқори дивизионда қолиш учун ўтиш баҳсида ўйнайди.

Хўш, бир тур аввал 1-ўринда турган «Насаф»га пешқадамликни сақлаб қолиш учун нима етишмади?

«Пахтакор» ниманинг ҳисобига чемпион бўлди?

Бабаян бошқарувидаги «Навбаҳор» ОЧЛда қандай қатнашади? 

«Локомотив»нинг мақсади борми?

Суперлигада интрига кучайди, аммо савия-чи? 

Миллий жамоага нега «Насаф»дан кўпроқ ўйинчилар чақирилган? Катанец нимани кўзлаяпти?

Подкастимизда шу каби саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдик. Дастур меҳмонлари — шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов ва журналист Жамолиддин Бобожонов.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар