Саудия Арабистони миллий жамоасининг Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди.
Бош мураббий Эрве Ренар якуний рўйхатга 26 нафар футболчини киритди. Эътиборлиси, ЖЧ-2022да иштирок этувчи миллий жамоалар орасида фақатгина Саудия Арабистон миллий жамоаси таркиби маҳаллий чемпионат ўйинчилардан ташкил топган – таркибда бирорта ҳам легионер ўйинчи йўқ.
Саудия Арабистони миллий жамоасининг ЖЧ-2022 учун таркиби:
Дарвозабонлар: Муҳаммад Ал-Овайс («Ал-Ҳилол»), Муҳаммад Ал-Ями («Ал-Аҳли Жидда»), Наваф Ал-Ақидий («Ан-Наср Ар-Риёд»).
Ҳимоячилар: Ёсир Аш-Шаҳроний («Ал-Ҳилол»), Муҳаммад Ал-Бруйк («Ал-Ҳилол»), Али Ал-Булайҳи («Ал-Ҳилол»), Сауд Абдулҳамид («Ал-Ҳилол»), Султон Ал-Ғанам («Ан-Наср Ар-Риёд»), Абдулла Ал-Амри («Ан-Наср Ар-Риёд»), Абдулла Маду («Ан-Наср Ар-Риёд»), Ҳассан Томбакти («Аш-Шабоб Ар-Риёд»).
Яримҳимоячилар: Салмон Ал-Фараж («Ал-Ҳилол»), Салим Ад-Довсарий («Ал-Ҳилол»), Абдулла Отаиф («Ал-Ҳилол»), Муҳаммад Каънно («Ал-Ҳилол»), Абдулла Ал-Маликий («Ал-Ҳилол»), Носир Ад-Досарий («Ал-Ҳилол»), Фаҳад Ал-Муваллад («Аш-Шабоб Ар-Риёд»), Ҳаттан Баҳабри («Аш-Шабаб Ар-Риёд»), Сами Ан-Наджи («Ан-Наср Ар-Риёд»), Али Ал-Ҳассан («Ан-Наср Ар-Риёд»), Абдураҳмон Ал-Обод («Ал-Иттихад Жидда»), Риёд Шараҳилий («Абха»).
Ҳужумчилар: Фирас Ал-Бруйкан («Ал-Фотеҳ»), Солеҳ Аш-Шаҳрий («Ал-Ҳилол»), Ҳайтам Ассирий («Ал-Аҳли Жидда»).
Маълумот учун, Саудия Арабистони гуруҳда Аргентина, Мексика ва Польшага қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 3-саралаш босқичида айнан саудларга мағлуб бўлиб, якуний ҳал қилувчи босқичга чиқа олмаган эди.