12.11.2022 08:40
3074
Теглар
Лига 1. «Арсенал»нинг собиқ ўйинчилари гол урган ўйинда Ляказетт «Лион»ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Франция чемпионатининг 15-турини бошлаб берган баҳсда «Лион» ўз майдонида «Ницца»ни қабул қилиб, 89-дақиқада Ляказетт томонидан урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди. Меҳмонлардан Пепе ҳисобни очганди. 

Эслатиб ўтамиз, ўтамиз Ляказетт ва Пепе аввалги мавсумларни «Арсенал»да ўтказишган.

«Лион» 21 очко билан 8-ўринга, «Ницца» 20 очко билан 9-поғонани эгаллаб турибди.

Лига 1. 15-тур
Лион — Ницца 1:1
12 ноябр, «Парк Олимпик Лион»

Голлар: Ляказетт (89) — Пепе (38, пенальти).
Лион – Антони Лопеш, Гюсто, Лукеба, Диоманде, Тальяфико, Тиаго Мендес, Ауар (Дембеле, 67), Какре (Лепенан, 67), Тете (Февр, 77), Ляказетт, Токо-Экамби (Шерки, 77). 
Ницца – Шмейхель, Аталь, Данте, Тодибо, Лотомба, Будауи, Диоп (Баркли, 62), Рэмзи, Лемина (Тюрам, 22), Лаборд, Пепе (Браими, 90).
Огоҳлантириш: Тальяфико (35).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар