12.11.2022 21:15
8864
Теглар
Бокс. Ўзбекистон 5та олтин медал билан Осиё чемпионатида 1-ўринни эгаллади

Бокс бўйича Осиё чемпионатининг эркаклар ўртасидаги баҳслари Ўзбекистоннинг устунлиги билан якунланди.

Икки ҳафта давомида Иорданиянинг Аммон шаҳрида ўтган Осиё чемпионати баҳсларининг асосий финал жанглари бугун, 12 ноябрь куни бўлиб ўтди.

Ҳал қилувчи баҳсларда Ўзбекистон эркаклар миллий жамоаси қитъа биринчилиги якунларига кўра 5та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза медалларига эга чиқиб, турнирни 1-ўринда якунлади.

Жумладан, Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг), Абдумалик Ҳалаков (-57 кг), Руслан Абдуллаев (-63,5 кг), Саиджамшид Жафаров (-75 кг) ва оғир вазнли Лазизбек Мулложонов (+92 кг) турнирни қитъа чемпионлиги билан якунлашди. 

-80 кг вазн тоифасидаги Одилжон Аслонов ва -92 кг вазн тоифасидаги Мадияр Саидраҳимов турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида мағлубиятга учраб, Осиё чемпионатида кумуш медалига эга чиқишди.

Ўзбекистонлик чармқўлқоп усталари орасида қуйидагилар турнирни совринли ўринларда якунлашди:

Олтин медал:
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-57 кг: Абдумалик Халаков
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев
-75 кг: Саиджамшид Жафаров
+92 кг: Лазизбек Мулложонов

Кумуш: 
-80 кг: Одилжон Аслонов
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов

Бронза: 
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров
-60 кг: Адҳамжон Мухиддинов
-67 кг: Асадхўжа Муйдинхўжаев.

Эслатиб ўтамиз, 11 ноябрь куни аёллар ўртасидаги баҳслар якунланиб, унда ўзбекистонлик Навбаҳор Ҳамидова олтин медал билан Осиё чемпионига айланган бўлса, Соҳиба Рўзметова кумуш ва Фарзона Фозилова бронза медалига эга чиққанди.

Шу тариқа, бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси эркаклар ўртасида 1-ўринни эгаллаган бўлса, умумжамоа ҳисобида 6та олтин, 3та кумуш, 4та бронза, жами – 13та медаллар жамғармаси билан Қозоғистондан кейинги 2-ўринни эгаллади. Қўшниларимизнинг эркак ва аёллар жамоаси жами 21 – 6та олтин, 7та кумуш ва 8та бронза медалига эга чиқиб, медаллар сонига кўра пешқадамга айланди.

Бокс бўйича Осиё чемпионати-2022: Умумий медаллар жамғармаси:

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар