«Милан» ҳимоячиси Пьер Калулу билан келишувни узайтирди.
Янги шартнома 2027 йил ёзигача мўлжалланган.
22 ёшли француз «россонери» сафида 2020 йилдан бери ўйнайди. У бу мавсумда А Серияда 14та баҳсда майдонга тушди.